БМТ Тараққиёт дастури Япония ҳукумати билан бирга мамлакатимиз гидрометеорология хизматига махсус ускуна топширди. У турли фавқулодда иқлим ўзгаришларини олдиндан прогноз қилиш имконини яратади. Сўнг бу ахборот маҳаллий раҳбарларга ва фермер хўжаликларига етказиб берилади, дейди «Казгидромет». Таъкидланишича, айни вақтда маълумотларга аниқлик киритиш учун жойларга сафарлар ташкил қилиниши давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси