Қозоғистон ва Туркия карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилишда бир-бирига
ёрдам беради. Мажилис тегишли шартномани ратификация қилди ва Сенатга йўллади.
Томонлар уни 2022 йил май ойида Анқарада имзолаган эди. Икки давлат
фитосанитария хавфсизлиги ва мамлакат ҳудудига карантин қилинган зарарли
организмлар олиб кирилмаслигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади. Уларнинг
рўйхати ва давлатларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари ўзаро алмашинилади. Айни вақтда, Қозоғистон
ва Туркия илмий-тадқиқот институтлари, карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш
ташкилотлари ҳамкорликни кенгайтиради. Бундан ташқари, шартномада карантиндаги
олиб кириладиган маҳсулотга қўйиладиган талаблар, илова қилинадиган ҳужжатлар
рўйхати, Қозоғистон ва Туркия орқали транзит қилиш шартлари кўрсатилган.
Ермек Кенжеханули,
Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири
ўринбосари:
- Уч йил давомида Туркия
Республикасига 700 минг тонна зироатчилик маҳсулоти экспорт қилинди, 40 минг
тонна турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва 2, 7 миллион туп кўчат, турли уруғлик материали олиб келинди. Мамлакатлар ўртасида карантин қилинадиган маҳсулот фитосанитария карантин
назоратидан ўтказилади. Шартномани ратификация этиш бўйича қонун қабул
қилиниши икки давлатнинг ўсимликларни
карантин қилиш бўйича ташкилотлари ҳамкорлигини янги даражага олиб чиқади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

