10 миллиард долларлик лойиҳалар рўёбга чиқарилди

10 миллиард долларлик лойиҳалар рўёбга чиқарилди

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Қозоғистон учун келгуси 5 йилга мўлжалланган янги стратегияни ишлаб чиқди. Ҳужжат хусусий тадбиркорликда рақобатбардошликни ошириш, яшил сиёсат ва углерод нейтраллигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни кўзда тутади. Бош вазир Алихан Смаилов ва ЕТТБ вице-президенти Алан Пий ўртасида ўтган музокараларда томонлар қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ҳақида келишиб олди. Таъкидлаш жоизки, ўтган давр ичида халқаро молиявий ташкилот Қозоғистонда умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд 300 лойиҳани рўёбга чиқарган.

Абдумалик Сарманов таржимаси