Қозоғистонда президент сайловларига тайёргарлик фаол давом этяпти. Алматида сайловчиларга қулай бўлиши учун сурдотаржимон ишлайди. Алоҳида эҳтиёжи борлар учун инва-такси чақирилади. Ташкилий масалалар ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари иштирокида ташкил қилинган семинар-йиғилишда муҳокама қилинди. Бундан ташқари, сайловчилар рўйхатини тузиш ҳамда участкаларда моддий-техник шарт-шароит яратиш зарурлиги таъкидланди. Эслатамиз, сайлов куни Алматида 600 дан зиёд участка сайлов комиссияси иш олиб бориши кутиляпти.
Константин Петров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари:
- Биз «Овоз бериш куни» таълимий тренингини ўтказяпмиз. Овоз бериш кунида участка сайлов комиссиялари амалга оширадиган барча жараёнлар таҳлил қилинади. Шунингдек, келгуси тадбирга тайёргарликни назорат қилиш учун турли минтақалардаги қатор сайлов участкаларига боришни режалаштирганмиз.
Жетису вилоятида сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатиш учун Нопартиявий назорат марказининг 836 вакили ташриф буюради. Улар барча сайлов участкаларида фаолият юритиши кутиляпти. Таълимий тренингда уларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида маълумот берилди.
Жанат Тўлемисова, Нопартиявий назорат маркази республика жамоат ташкилоти жетису вилоят филиали раҳбари:
- Ўзаро фаолият алгоритмига кўра, кузатувчиларимиз минтақавий мувофиқлаштирувчилар билан ҳамкорлик қилади. Келгуси сайловлар – Қозоғистон халқи учун муҳим воқеа. Марказ ва кузатувчиларимиз президент сайловлари демократик ва очиқ ўтиши учун барча чора-тадбирларни кўради, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.