Марказий
Осиё давлатлари ва ХХР пойтахтлар ва минтақалар
орасидаги авиарейслар
сонини орттириш ва янгиларини очиш хусусида битим имзолади. Учаётган самолётлар
сони ҳам кўпаяди. Томонлар Астана
шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё — Хитой» фуқаро авиацияси ишчи гуруҳининг
иккинчи конференциясида
қатор келишувларга эришди. Унда авиация соҳаси етакчилари, авиакомпаниялар,
аэропортлар, аэронавигация хизматлари раҳбарлари қатнашди.
Салтанат
Томпиева, Қозоғистон
Республикаси Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси
қўмитаси раиси:
- Биз Қозоғистонга келадиган юк
самолётлари сонини ошириш, ҳудудимизда йирик аэрохаблар ташкил этиш ниятидамиз.
Мазкур конференция, назаримда, минтақадаги вазиятни янада яхшилайди, ва
биз ўзимизни йирик, глобал авиахаритада намойиш эта оламиз.
Бугунги кунда
ҳафтасига 150 тадан зиёд рейс Марказий Осиё пойтахтлари ва Осмон ости мамлакатини ўзаро боғлайди. Бу эса ўтган йилгидан икки марта кўп. Томонлар авиаташувни
кенгайтириш, божхона жараёнларини соддалаштириш, тажриба алмашиш ниятида.
Қанат
Тўлўгўнов, Қирғизистон Республикаси
Вазирлар маҳкамаси қошидаги Фуқаро
авиацияси давлат агентлиги директори ўринбосари, Қирғизистон
республикаси:
- Хитойлик
ҳамкасбларимиз билан давлатлар ўртасидаги қатновни кенгайтириш тўғрисида
меморандум имзоланади. Ҳозир 4 шаҳар - Пекин, Сиань, Чанду ва Урумчига бориш
мумкин. Авиақатновни кенгайтириш ҳақида меморандум имзолаймиз. Умид қиламизки, қатновлар сони келажакда
янада ошади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

