Қозоғистон Парламенти
сунъий идрок соҳасини тартибга соладиган қонунлар
пакетини қабул қилди. Мажилис тегишли
қонунга, шунингдек, унга ёндош меъёрий ҳужжатларга Сенат таклиф қилган тузатишларни
маъқуллади.
Жами учта ҳужжат бўйича 130 та тузатиш кўриб чиқилди. Юқори палата депутатлари киритган асосий ўзгариш AI-тизимдан фойдаланишда етказилган зарар учун жавобгарликка
мажбурий суғурта жорий этилишига
тааллуқли.
Олдинги нусхада фақат ихтиёрий суғурта кўзда
тутилганди.
Умуман, СИ тўғрисидаги асосий қонун бўйича янги таҳрирда 6 та аниқловчи тузатиш, рақамлаштириш бўйича ҳужжатга 3 та, Маъмурий қоидабузарлик тўғрисидаги Кодексга 7 та тузатиш киритилди. Парламент аъзолари фикрича, қонун қабул қилиниши сунъий идрок технологиялари жорий этилишида
хавфсиз ва ахлоқий асос яратади, шу билан бирга, Қозоғистонда рақамли иқтисодиёт ва инновациялар равнақига туртки беради.
Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Парламент Сенати учта қонунга 16 та тузатиш киритди.
Улардан ҳеч бири Мажилис қабул қилган қонунлар матнига ижобий-салбий
таъсир қилмайди. Барчаси фақатгина
таҳририй ва аниқловчи характерга эга. Шу тариқа,
кўрсатилган тузатишлар қонун қўллаш амалиётига таъсир қилмайди. Шу боис, Қўмита Парламент Сенати киритган ўзгариш ва
тўлдиришларни маъқулласа бўлади, деб ҳисоблайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

