Номзодларни рўйхатга олиш жараёни тугади

Номзодларни рўйхатга олиш жараёни тугади

Парламент қуйи палатасига 29 та бир мандатли ҳудудий округлардан 609 нафар депутатликка номзод рўйхатга олинди. Шундан 79 нафари сиёсий партиялардан, 5 нафари жамоат ташкилотларидан, 525 нафари ўзини ўзи кўрсатганлар. Маслихатларга келганда, 3 минг 81 ўринга 10 минг 288 номзод даъвогарлик қиляпти. Мажилиснинг 69 депутати партия рўйхатлари орқали сайланади. Марказий Сайлов комиссияси 7 сиёсий партияни рўйхатга олди, улардан 281 номзод кўрсатилди. Шу жумладан, Amanat партиясидан 90, «Ақ жўлдан» – 54,  Қозоғистон халқ партиясидан 52, «Ауил»дан 25, Respublicaдан 23, Умуммиллий социал-демократик партиядан 19 ва «Байтақ» яшиллар партиясидан 18 номзод бор. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда сайловолди тарғиботи бошланиб кетди.

Абдумалик Сарманов таржимаси