Қозоғистон паспорти кучи бўйича Марказий Осиёда пешқадам

Қозоғистон паспорти кучи бўйича Марказий Осиёда пешқадам

Қозоғистон паспортининг халқаро нуфузи ортяпти. Бугунги кунда мамлакат фуқароларини Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва Лотин Америкасининг ўнлаб давлатларига визасиз ёки соддалаштирилган виза тартиби асосида бора олади. Шу жумладан, Жанубий Корея, Бирлашган Араб амирликлари, Уммон, Марокаш ва Таиланд виза талаб қилмайди. Мовий паспорт эгалари Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Гаитига бемалол бораверади. Бундан ташқари, 14 та давлатда визасиз 90 кунгача, 18 та давлатда 30 кунгача қолиш мумкин. Умуман олганда, Қозоғистон фуқаролари 80 та давлатга визасиз саёҳат қила олади.

Мадияр Исмаилов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консулликлар департаменти бошқармаси раҳбари:

- Henley & Partners деган йирик халқаро агентлик мавжуд. У берган маълумотга кўра, 2025 йилда Қозоғистон  67-ўринга чиқди. Ўн йил аввал биз 76-поғонада бўлганмиз ва фақат 60 тача давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда бориш имкониятига эга эдик. Ҳозир улар сони 80 тага етди. Қозоғистон паспорти машҳур ва салмоқли. У Марказий Осиёдаги энг кучли ҳисобланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси