Астанада Туркий давлатлар ташкилоти Адлия вазирлари биринчи йиғилиши ўтказилди. Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Ўзбекистон вазирлари ва ТДТ Бош котиби қатнашган мажлис Қозоғистон Адлия вазири раислигида ўтди. Йиғилишда иштирокчилар ҳуқуқ соҳасидаги ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилишди. Вазирлар замонавий босқичда соҳани рақамлаштириш зарурлигига эътибор қаратишди. Бу йўналишдаги ҳамкорлик ташкилотга аъзо давлатлар адлия органлари ишида самарадорликни оширади, вазирликлар орасидаги алоқаларни янада чуқурлаштиради. Келишувлар асосида иштирокчи давлатлар вакиллари стратегик ҳужжат – Астана декларациясини имзолашди.
Азамат Есқараев, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири:
– Бундай кенгаш тузилиши аввало янги қонунлар яратиш, суд-ҳуқуқ, суд экспертизаси соҳаларида тажриба алмашиш учун зарурлиги туфайли мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Биз адлия органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича мавжуд бўлган ишланмаларимизни алмашиш ниятидамиз. Касбдошларимизга кўрсата оладиган нарсалар кўп. Бундан ташқари, суд экспертизаси соҳасида биз турк томони билан виртуальной аутопсия бўйича тажриба алмашишни режалаштиряпмиз. Адлия вазирларининг навбатдаги йиғилиши 2025 йилда Озарбайжонда ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.