Қозоғистон ва Таиланд визасиз кириш-чиқиш тартиби ҳақида келишиб олди. Республика Ҳукумати шартномани тасдиқлади. Фуқаролар Жанубий Шарқий
Осиёдаги бу давлатда визасиз 30 кунгача қола олади. Шунингдек, қозоғистонликлар
йилнинг 180 кунидан 90 тасини Таиландда ўтказиши мумкин. Фақат паспортнинг
яроқлилик муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги лозим. Агарда юртимиздан Таиландга
борган турист бир ойдан кўпроқ муддат мазкур давлатда қолишни истаса қўшимча рухсатнома
олиши керак. Қозоғистонга келган Таиланд фуқаролари учун ҳам шундай муддатлар
кўрсатилган тартиб жорий этилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.