Қозоғистонда экин-тикин мавсумини АІ мониторинг қилади

Қозоғистонда экин-тикин мавсумини АІ мониторинг қилади

Қозоғистонда экин-тикин мавсуми ишларини мониторинг қилиш учун АІ элементлари бўлган рақамли майдонча фаолият юритади. Тегишли маълумотлар киритилган, ўзимизда тайёрланган майдонча ҳозирча пилот тартибида ишлаяпти. Унга сунъий интеллект элементлари жорий этилади. Ҳукумат йиғилишида соҳани рақамлаштириш, янги агротехнологик усуллардан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири

- Аграр соҳанинг барча мавсумларида, жараёнларни режалаштириш, назорат қилишдан тортиб,  ҳосил йиғим-теримигача рақамли воситалардан фойдаланиш зарур. Биз қишлоқ хўжалигида рақамли ечимлар ва сунъий интеллектдан фойдаланишнинг самарали  усулларини аввал ҳам муҳокама қилганмиз. Бундай ташаббуслар кенг тарғиб этилиши зарур.

Айни вақтда, Бош вазир қишлоқ хўжалигида сув тежашга ёрдам берувчи технологиялар жорий этишни жадаллаштиришни топширди. Ҳукумат дала ишлари учун камида 750 миллиард тенге йўналтирилиши мўлжалланган. Бу эса 2023 йилги кўрсаткичдан 5 марта кўп. Жорий йилда 24 миллион гектар ерга экин экилади. Шундан 12 миллион гектари – буғдой далалари.

Абдумалик Сарманов таржимаси