Янги Конституция
лойиҳасига кўра, ҳокимиятнинг жамиятга ҳисоб бериши мустаҳкамланади. Қозоғистон
Қозоғистон Адлия вазири Ерлан Сарсембаевнинг айтишича, Асосий қонуннинг
янгиланиши давлат хизматчилари фаолиятининг шаффофлиги ортиши ҳисобига давлат
бошқарувининг такомиллашишига олиб келади. Шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилади. Бу эса ҳокимият ва халқ ўртасида
ишончни мустаҳкамлайди.
Ерлан Сарсембаев, Қозоғистон Республикаси Адлия
вазири:
– Инсон капитали
ривожланишнинг асосий устуворлиги ҳисобланади ва у янги Конституция лойиҳаси
асосини ташкил қилади. Буни ҳисобга олган ҳолда, ишонч билан Халқ Конституцияси
қабул қиламиз, дея оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

