Қозоғистон ва Сингапур турли соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қиляпти

Сингапур билан ҳамкорлик Қозоғистон учун жон бошига бир юз ўттиз уч минг долларга эга ялпи ички маҳсулотга эга шаҳар-давлатнинг бозорини очиши мумкин. Аҳолиси 600 миллион бўлган АСЕАН ҳамжамияти билан алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам беради. Экспертлар таъкидлашича, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Сингапурга ташрифи ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради. Яхши натижалар олиб келади. Истиқболли ҳамкорлик йўналишларидан бири сифатида молиявий технологиялар бозорини кўрсатиш мумкин. У Қозоғистонда давлат хизматлари рақамлаштирилиши, электрон савдо ва онлайн-тўловлар жорий этилиши оқибатида фаол ривожланяпти. Соҳадаги кооперация янги бозорларни ўзлаштириш сари йўл очади.

Ўлжас Жиенкул, Investbanq бош директори:

– Сингапур венчур капитали бўйича дунёдаги пешқадам давлатлардан бири. Минтақавий марказ. Тегишлича, локал венчур жамғармалар Қозоғистондаги нисбатан камтар мультипликаторам билан боғланиши, ўзлари учун янги инвестициявий соҳалар кашф этиши мумкин. 

Филип Йео, Accuron Technologies limited бошқаруви раиси:

- Қозоғистоннинг устун жиҳати ундаги билимли ва илғор ғояларни ишлаб чиқа олаётган ёшларида.  Иккинчи жиҳат, Қозоғистон  80-90 миллион одам яшайдиган Марказий Осиёдаги етакчи давлат. Бу эса биз учун катта бозор бўла олади. Ахборот технологиялари, муҳандислик, тиббиёт Қозоғистон ва Сингапур ўртасида самарали ҳамкорлик учун асос бўла олади. Бундан ташқари, Сингапур билан ишлаш Қозоғистонга АСЕАН бозорини очади. Биз ҳам, Бруней ҳам аслида кичкина давлатлармиз, аммо Сингапурда ҳамжамиятдаги энг кучли иқтисодиёт бор. Шу билан бирга ўртамизда визасиз, солиқсиз ишлаш тартиби йўлга қўйилган.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва Сингапур ўртасидаги алоқалар фаол ривожланяпти. Ўтган йили икки томонлама товар айланмаси 1 миллиард 600 миллион долларни, экспорт – бир ярим миллиард долларни ташкил қилди. Мамлакатимизга бир миллиард 400 миллион доллардан зиёд бевосита инвестиция келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.