Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Брюсселга расмий ташрифи
Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш
учун янги имкониятлар очади. Европалик экспертлар таъкидлашича, мамлакат
Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги асосий савдо ҳамкори. Республика ташқи
савдосининг қарийб ярми Европа Иттифоқи ҳиссасига тўғри келади, томонлар
ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг ўзида 45 миллиард доллардан ошди.
Бельгия ҳам мамлакатимиз
учун муҳим ҳамкор. Сўнгги 20 йил ичида қиролликнинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган бевосита инвестицияси ҳажми 15 миллиард долларга етди, Қозоғистонда Бельгия капитали
иштирокида ишловчи 100 тадан зиёд корхона мажуд.
Таҳлилчилар Европанинг энергетика, муҳим хомашё материаллари, транспорт ва
инвестициялар соҳаларида ҳамкорликка қизиқиши юқорилигини таъкидламоқда. Бундан
ташқари, экспертлар Қозоғистон Европа Иттифоқининг асосий институтлари, шу жумладан,
Еврокомиссия ва Еврокенгаш билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши муҳим, деб
ҳисоблайди. Виза режими енгиллашиши ва фуқаролар
ўртасидаги алоқалар кенгайиши ўзаро муносабатларни ривожлантиришга
хизмат қилади.
Валерия Санти, сиёсатшунос:
-
Қозоғистон, шубҳасиз, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги
муносабатларда муҳим роль ўйнади, Европа Иттифоқи учун минтақанинг дипломатик
ва иқтисодий муҳим нуқтаси. Бир
нечта асосий йўналишлар бор: энергетика, муҳим хомашё материаллари,
транспорт ва иқлим ўзгариши. Уран ва Европа Иттифоқида ядро энергетикаси
ҳақида ҳам сўз юритилади.
Кейт О’Риордан,
Brussels Institute for Geopolitics тадқиқотчиси:
- Қозоғистон Европа Иттифоқи учун ҳам иқтисодий, ҳам дипломатик жиҳатдан муҳим шерик, деб ҳисоблайман. Сўнгги йилларда Европада Қозоғистон ва Марказий Осиё минтақасининг стратегиясига қизиқиш ортяпти. Хусусан, минтақага инвестицияларни келтиришни назарда тутувчи Global Gateway ташаббусининг амалга оширилиши бунга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

