Миллий Банк янги коллекция тангаларини муомалага чиқарди

Қозоғистонда «Муҳим воқеалар ва шахслар» туркумидаги янги коллекция тангалари муомалага чиқарилди. Улар Қозоғистон Халқ Қаҳрамони, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Рахимжан Қўшқарбаев ҳамда мамлакат манфаати учун кўп хизматлари сингган машҳур археолог ва олим Кемал Акишевнинг 100 йиллигига бағишланди.


Алмат Басенов, Қозоғистон Республикаси Миллий банки бош дизайнери:  


- Тангалар Қозоғистондаги зарбхонада мельхиор қотишмасидан тайёрланган. Оғирлиги 15 грамм,  диаметри 33 миллиметр, сифати – brilliant uncirculated. 200 тенге қийматида, ҳар бирининг адади беш минг дона. Тангалар Миллий банк интернет дўкони орқали сотилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси