Янги Конституция Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширади

Янги Конституция Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширади

Қозоғистонда инвестициявий фаоллик ортаяпгани кузатиляпти. Республика Ҳукумати берган маълумотга кўра, бир йил ичида асосий капиталга киритилган сармоя ҳажми 13 фоизга ортди ва 22 ярим триллион тенгега етди. Экспертлар фикрича, институциявий ислоҳотлар, шу жумладан, мамлакатда янги Конституция қабул қилиниши инвесторларнинг қизиқишини оширади. Ҳужжат инвестор ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиради, адолатли суд тизимидан фойдаланиш имконини беради, бизнес юритиш учун шаффоф ва тушунарли қоидалар тақдим этади, дея таъкидлади "Астана" халқаро молия маркази ва халқаро арбитраж маркази рўйхатга олувчиси ҳамда Суд девони раҳбари Кристофер Кэмпбелл-Холт. Бундан ташқари, Асосий қонун узоқ муддатли ривожланиш ориентирларини беради, халқаро тадбиркорлик ҳамжамияти ишончини оширади. Бу эса фуқаролар ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, янги иш ўринлари очилади, инфратузилма ва технологиялар ривожланади. Мазкур ёндашувлар дунёнинг энг яхши амалиётларига мос, дея таъкидлади Кристофер Кэмпбелл-Холт. Шу жумладан, Англия ва бошқа қатор давлатларда кучли ҳуқуқий институтлар ва аниқ қоидалар барқарор инвестициявий иқлим асосини ташкил этади.


Кристофер Кэмпбелл-Холт, "Астана" халқаро молия маркази Суди девони раҳбари:


- Қозоғистоннинг янги Конституцияси  инвесторлар ишончини оширади. У мамлакатда бизнес юритиш хавфсиз эканлигини кўрсатади. Сармоядорлар келишда давом этади, чунки шарт-шароитлар тообора қулайлашиб боряпти. Конституция бандларини рўёбга чиқариш учун қабул қилинадиган қонунлар ва меъёрий ҳужжаитлар ҳам бу борада катта аҳамиятга эга. Бу ижобий ва бунёдкорлик сари ўзгариш, уни маъқуллаш зарур.


Абдумалик Сарманов таржимаси