Қозоғистон иқтисодиётига ЕОТБ инвестициялари жорий йилда тахминан 1 миллиард долларни ташкил қилади. Истиқболли лойиҳалар орасида транспорт, саноат, энергетика, АСМ, шунингдек, қурилиш ва ижтимоий инфратузилмаларни модернизация қилиш каби соҳалар мавжуд.Қозоғистон Бош вазири Евроосиё Тараққиёт Банки раҳбари билан инфратузлмавий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масаласини муҳокама қилди, Давлат раҳбарининг йўл тармоқлари, уй-жой қурилиши ва газлаштиришни ривожлантириш борасидаги ташаббусларини рўёбга чиқариш учун сармоя жалб қилиш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айтиш жоиз, ўтган йили ЕОТБ Қозоғистонда бир қатор йирик лойиҳаларни молиялаштирган. Улар орасида – полипропиленишлаб чиқарувчи завод, магистрал тепловозлар харид қилиш, Қўстанай вилоятида шамол электрстанциясини барпо этиш ва бошқалар бор. Йиллик инвестицияларда Қозоғистон улуши 2023 йилда 59фоизга кўтарилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.