Қозоғистон ва Шимолий Македония тадбиркорлик кенгаши тузди

Қозоғистон ва Шимолий Македония тадбиркорлик кенгаши тузди

Қозоғистон ва Шимолий Македония савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиради. Скопье шаҳрида Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ҳамда ушбу давлат президенти Гордана Силяновска-Давкова мана шу масалани муҳокама қилди. Шимолий Македония Ташқи ишлар вазири Тимчо Муцунски билан учрашувда эса товар айланмасининг барқарор ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш масаласи кўрилди. Бунда Тадбиркорлик кенгаши асосий ўрин тутади.  Қозоғистон ва Шимолий Македония давлат органлари ҳамда тадбиркорлик доиралари иштирокида бўлиб ўтган бизнес-форумда тегишли келишув имзоланди. Томонлар Инвестициялар жалб этиш ва экспортни илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Савдо, транзит йўналишларни ва саноат кооперациясини ривожлантириш лойиҳалари катта қизиқиш уйғотди. Бизнес-форум давомида қиймати 500 миллион тенге бўлган шартномалар тузилди.

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- Биз Шимолий Македонияни Қозоғистоннинг Болқон яриморолидаги истиқболли ҳамкори сифатида кўряпмиз. Қозоғистоннинг экспорт салоҳияти 320 миллион доллардан зиёд. Айни вақтда, Қозоғистон Европани Осиё билан боғловчи асосий транспорт-логистика хаби вазифасини бажаради. Ўрта йўлак маҳсулот етказиб беришда барқарор ва самарали занжир бўла олади. Шимолий Македониянинг жўғрофий жойлашуви Болқон ва Жанубий-Шарқий Европа давлатларига олиб чиқишда муҳим ҳалқага айланиши учун имкон яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси