Қозоғистон халқи ассамблеяси жорий йилда 30 йиллигини
нишонламоқда. Ўтган давр мобайнида ташкилот кенгайди, унинг сафларига янги
этномаданий ташкилотлар қўшилди. Шулардан бири — республикадаги ягона
финн-угор маданий маркази. Унинг
таркибида мордва, удмурт ва марилар, венгрлар ва коми-пермликлар, финн ва
эстонлар бор. Ташкилот 10 йилдан буён бой маданияти ва анъаналарини Павлодар
аҳли билан баҳам кўряпти. Марказ аъзолари ижтимоий ва хайрия тадбирларида фаол
иштирок этади.
Рамиль
Смаилов, Павлодар вилояти ҚХА раиси ўринбосари:
- Биздаги
энг ўзига хос этномаданий бирлашмалардан бири сифатида Павлодар вилояти
финн-угор маданий маркази жамоат ташкилотини кўрсатиш мумкин. У жорий йилда ўн
йиллигини нишонлаяпти. Марказ доирасида финн-угор гуруҳига кирадиган 20 дан зиёд этнос вакиллари уюшган.
ҚХА этномаданий
марказлари қаторида мамлакатдаги ягона ва энг навқирон ташкилот ҳам бор.
Ақтаудаги «Салем, Намасте» ҳинд этномаданий ташкилоти тузилганига тўрт йил
бўлди. Унда Ҳиндистон маданияти ҳақида ҳикоя қилишади, икки давлат ўртасида
таълим, замонавий технологиялар ва соғлиқни сақлаш борасида ҳамкорликни
ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб борилади. Қозоғистон Миллий волонтёрлик
тармоғи билан ҳамкорликда бирлашма хайрия марафонларини ўтказади. Таъкидлаш лозимки, Манғистау
вилоятида минг нафардан зиёд ҳинд бор. Улар этномаданий ташкилот ишида фаол
қатнашади.
Хитеш
Вадодория, «Салем, Намасте» ҳинд этномаданий маркази асосчиси:
–
Қозоғистон халқи ассамблеяси мен учун тинчлик-тотувлик намунаси. 21 йилдан буён
шу ердаман, ягона чанғароқ остида кўплаб динлар бирлаша олишини кўриб турибман.
ҚХА билан илк танишганимда нақадар мукаммаллигини кўрдим. Халқ учун у жуда
муҳим. Миссияси ҳам битта.
Абдумалик Сарманов таржимаси

