Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қора денгиздаги танкерларга ҳужум бўйича баёнот берди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қора денгиздаги танкерларга ҳужум бўйича баёнот берди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қора денгизда танкерлар билан юз берган ҳолатлар бўйича баёнот берди. Вазирлик 13 январь куни Каспий трубопровод консорциумига қарашли денгиз терминалига йўл олган учта танкерга дронлар ҳужум қилганидан жиддий хавотир билдирди. Расмий вакил маълум қилишича, ушбу масалада Европа давлатлари, АҚШ элчилари ҳамда хорижлик ҳамкорлар билан шошилинч учрашувлар ўтказилди. Томонлар денгиз орқали углеводородлар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч тадбирлар кўришга эътибор қаратди. Қозоғистон бирорта қуролли зиддият иштирокчиси эмас, глобал ва Европа энергетик хавфсизлигига ҳисса қўшяпти. Халқаро меъёрларга мос шаклда маҳсулот етказиб беряпти. Барча кемалар тегишли ижозатномалар ва идентификация тизимларига эга. Ташқи ишлар вазири ҳамкорларни бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чора-тадбирлар кўришга чақирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси