Қозоғистон ва Сербия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиряпти

Қозоғистон ва Сербия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиряпти

Қозоғистон ва Сербия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиряпти. Инвестициялар ва қўшма лойиҳаларга асосий эътибор қаратилади. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари: қишлоқ хўжалиги ва унинг маҳсулотларини қайта ишлаш, рақамлаштириш ва AI-технологиялар. Қозоғистон — Сербия бизнес-форуми ва икки давлат Тадбиркорлик кенгашининг биринчи йиғилишида бу ҳақда сўз юритилди. Томонлар 10 та шартнома имзолади. Шунингдек, бошқа секторларда ҳам бирга ишлаш зарурлигини таъкидланди. 

Мурат Қаримсақов, Қозоғистон Ташқи савдо палатаси раиси:

- Сербия Савдо-саноат палатаси ва Қозоғистон Ташқи савдо палатаси ўртасида шартнома бор. Шунингдек, бизда агросаноатда ишлайдиган компаниялар билан келишилди. Жами 10 тача шартномага эришилди. Шу жумладан, ҳарбий-техник ҳамкорлик, IT, қурилиш ва бошқа йўналишларда бирга ишлаймиз. Серб компанияларининг Қозоғистон иқтисодига инвестициялари ҳам ортиб боряпти.

Astana Hub инновациявий кластери ва Сербия Рақамли трансформация маркази, акселератор SEE UP ва Белград илмий-технологик парки ўртасида ўртасида учта меморандум имзоланиши асосий воқеалардан бўлди. Улар қўшма IT-лойиҳаларни ривожлантириш, стартапларга ёрдам бериш, икки давлат технологик экотизимлари ўртасида малака алмашишга қаратилган. Бугунги кунда мамлакатимизда, фармацевтика, қурилиш, энергетика, машинасозлик, агросаноат мажмуасида 60 тадан зиёд серб компанияси фаолият юритяпти. 

Ненад Попович, Сербия Халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш вазири:

- Мамлакатларимиз ўртасидаги эркин савдо тўғрисида келишув мустаҳкам институционал пойдевор бўлади. Биздаги маълумотга кўра, Сербияда шу кунларда Қозоғистон капитали киритилган 44 корхона мавжуд. 73 нафар Қозоғистон фуқароси хусусий тадбиркорлик билан машғул. Бу жуда оз, мазкур рақамни ва Қозоғистондаги серб табиркорларини кўпайтириш керак.

Таъкидлаш лозимки, ўтган йрил якунларига кўра, икки давлат ўзаро савдоси 8 фоизга ошди ва 108 миллион долларни ташкил қилди. Томонлар ўртасида муносабат стратегик аҳамиятга эга. Қозоғистон Марказий Осиёнинг, Сербия Европанинг инфратузилмалари, логистика имкониятларига йўл очади.

Михайло Весович, Сербия халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва савдо-саноат палатаси вице-президенти:

– Сиёсий даражада мамлакатларимиз ўртасида тушунмовчилик, зиддият йўқ. Буларнинг ҳаммаси иқтисодий алоқаларда ўз аксини топган. Биз Қозоғистон билан ҳамкорлик қилаётган серб тадбиркорлар сони ортишига, ҳамкорлик янги даражага чиқишига умид қиламиз. Фақат маҳсулотлар алмашиш эмас, биргаликда даврга мос янги маҳсулотлар чиқаришни истаймиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси