Қозоғистон Президенти олий аудиторлар палатаси раисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти олий аудиторлар палатаси раисини қабул қилди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда 5,8 триллион тенге ҳажмида 13 та йирик давлат аудити ўтказилди. Натижада, давлат бюджетига 128 миллиард тенге қайтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентига Олий аудиторлик палатаси раиси маълум қилди. Алихан Смаиловга кўра, жорий йилнинг иккинчи ярмида яна 20 та давлат аудити якунланади. Улардан 4 таси Давлат раҳбарининг топшириғига кўра амалга оширилади. Қурултой билан ҳамкорлик доирасида 2027-2029 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳаси кўриб чиқилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев замонавий рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этишга устувор аҳамият берган ҳолда давлат аудити тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси