Мажилис ва Маслихатларга сайлов 19 март куни бўлиб ўтади

Мажилис ва Маслихатларга сайлов 19 март куни бўлиб ўтади

Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссияси тегишли қарор қабул қилди. Таъкидлаш лозимки, республика сайлов қонунчилигига мувофиқ, Парламент қуйи палатаси депутатларидан 69 нафари умуммиллий сайлов округидан, 29 нафар депутат бир мандатли ҳудудий сайлов округларидан сайланади. Вилоят, республика аҳамиятига эга шаҳарлар, пойтахт маслихатлари депутатларининг 50 фоизи мажоритар, 50 фоизи партия рўйхати бўйича сайланади. Номзодларга қўйиладиган тегишли талаблар маълум қилинди.

Константин Петров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари, мухтар ерман, қозоғистон республикаси марказий сайлов комиссияси котиби:

- Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлган, ёши камида 25 га тўлган, сўнгги 10 йил ичида мамлакат ҳудудида яшаган шахс Парламент Мажилиси депутатлигига номзод бўла олади. Қонунда белгиланган тартибда судланган ёки бу мақоми олиб ташланмаган; қонунда кўрсатилган тартибда коррупциявий жиноят ёки қонунбузарлик содир этган шахслар Парламент Мажилиси депутатлигига номзод бўлиши мумкин эмас.

Номзод кўрсатиш ёки номзоднинг ўз-ўзини кўрсатиши жараёни бугун бошланади ва 8 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да якунланади. Сайловолди ташвиқоти 18 февраль куни бошланади, 18 мартгача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси