Ўлжас Бектенов тиклаш ишларини жадаллаштиришни топширди

Ўлжас Бектенов тиклаш ишларини жадаллаштиришни топширди

Қозоғистонда тошқинларнинг авж нуқтаси ортда қолди. Лекин Ёйиқ дарёсида сув ҳамон кўп, шунинг учун Атирау вилоятида офатнинг олдини олиш ишлари давом этяпти. Соҳилларни мустаҳкамловчи тўғонлар қошида кеча-кундуз навбатчилик ташкил қилинган. Вазият барқарорлашган ҳудудларда эса табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун комиссиялар ишлаяпти. Сув тошқинидан азият чеккан минтақалардаги 60 минг нафар қозоғистонлик уйига қайтди. 26 минг 651 та оилага 10 миллиард тенге ёрдам пули тарқатилди.   239 оила вайрон бўлгани ўрнига янги уй ва квартира олди. 6 вилоятда жабрланганлар учун 794 та янги уй қуриляпти. Ҳукумат қошида бўлиб ўтган махсус йиғилишда жабрланган минтақалар ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳисоботи тингланди. Бош вазир барча жараёнларни имкон қадар жадал охирига етказишни, кўрилган зарар ҳажмини барча тегишли стандартларга мос шаклда ҳисоблаб чиқишни топширди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.