Мажилисда иссиқлик энергетикаси тўғрисида қонун лойиҳаси кўрилди

Мажилисда иссиқлик энергетикаси тўғрисида қонун лойиҳаси кўрилди

Энергия хавфсизлигига эришиш, самарадорликни ошириш, марказлашган иссиқлик таъминотига ТЭМ тизимларини киритиш. Ушбу ва бошқа меъёрлар ўрин олган «Иссиқлик энергетикаси тўғрисида» қонун лойиҳаси Мажилисда биринчи ўқишда тасдиқланди. Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиевнинг таъкидлашича, соҳага оид махсус қонун лойиҳаси халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Ҳужжат меъёрлари қаторида соҳадаги вазият мунтазам мониторинг қилиниши кўзда тутилган. Натижада, секторнинг келгуси ривожланишини аниқ прогноз қилиш, мавжуд вазиятни баҳолаш имкони туғилади. Шу билан бирга, қонун тарифларни тартибга келтириш тамойиллари кўрсатади, мос келиши лозим бўлган критерийларини белгилаб беради. Шунингдек, иссиқлик энергетикаси соҳасида ваколатлар ва масъулият тақсимоти кўрсатилган.

 

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:

- Шу жумладан, бугунги кунда иссиқлик энергиясини етказиб бериш билан  Саноат ва қурилиш вазирлиги шуғулланади. Бу вазифа Энергетика вазирлигига ўтказилади.  Ўз навбатида,  Саноат ва қурилиш вазирлиги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қисмидаги иссиқлик таъминоти тизими учун жавобгар. Иссиқлик тармоқларини назорат қилиш вазифаси ҳам кўзда тутилган. У маҳаллий ижро органларидан Атом ва энергетика назорати қўмитаси зиммасига олинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.