Қозоғистонда 2035 йилгача зарарли чиқиндилар ҳажмини 300 минг тоннагача камайтириш режалаштириляпти. Бош вазир раислигида ўтказилаётган «Яшил иқтисод»га ўтиш» кенгаши йиғилишида маълум қилинди. Учрашув қатнашчилари асосий кўрсаткичлар: чиқиндиларни камайтириш, корхоналарда янги технологияларни жорий этиш, барқарор ўсиш бўйича ҳисоботни такомиллаштириш бўйича тадбирларнинг рўёбга чиқарилишини муҳокама қилди. Ўлжас Бектенов ноҳукумат ташкилотлар, олимлар ва бизнес Қозоғистонинг углерод нейтраллигига эришиши учун ишларни мувофиқлаштириши зарурлигини таъкидлади. Бош вазир йиғилиш якунига кўра қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

