Европа Кенгаши Қозоғистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади

Европа Кенгаши Қозоғистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади

Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси Қозоғистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади. Ташкилот йиғилишида Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ташаббуси билан Қозоғистонда ўтказилаётган демократик ўзгаришлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар имконияти чекланганларни, аёлларни, заиф қатламларни, инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасидаги слмоқли натижаларга эришилган таъкидланди.

Жолт Немет, Венгрия Давлат Мажлиси Халқаро ишлар қўмитаси раиси:

- Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев фаолиятини бошлаган вақтдан биз Қозоғистон сиёсий тизими янгиланиб борганини кўряпмиз. Уни халқаро стандартларга мослаштирадиган ислоҳотларини кўрдик. 2022 йилда мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди. Бу эса Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси анчадан буён тавсия этиб келаётган муҳим қадам бўлди. Конституциявий ислоҳотлар Парламент ва бошқа ташкилотларнинг аҳамиятини оширди, мустақиллигини, Ҳукумат масъулиятини оширди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Қозоғистон узоқ муддатли ривожланиш йўналишлари: қонун устуворлигини йўлга қўйиш, инсон ҳуқуқларини муҳофаза этиш, инклюзив жамият, шаффоф бошқарув яратиш, тенгликни таъминлаш, тизимни демократлаштириш учун зарур механизмларни белгилаб олди. Биз ЕКПАнинг ислоҳотлар йўлида Қозоғистонга ёрдам беришда давом этишга тайёрлигини қутлаймиз.

Парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш, ижтимоий инклюзия ва шаффоф суд тизимини таъминлаш каби муҳим масалалар муҳокамаси «Қозоғистоннинг тараққиёт йўли: демократик ислоҳотлар ва парламент дипломатияси орқали бирдамлик» давра суҳбатида давом этди. Қозоғистон  Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев кузги сессия доирасида Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси етакчилари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Абдумалик Сарманов таржимаси