Давлат раҳбари Асайин Байхановни қабул қилди

Давлат раҳбари Асайин Байхановни қабул қилди

Павлодар вилоятига ўтган йили 1 триллион тенге инвестиция жалб этилди. Бу – минтақа учун рекорд кўрсаткич. Ҳоким Асайин Байханов Давлат раҳбарига берган ҳисоботида кўрсатилишича, минтақа ялпи ички маҳсулоти 5,8 фоизга ортди. Президентга олтин концентратини қайта ишлаш ва ферроқотишмалар бўйича иккита йирик лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Экибастузда 3 та завод қурилиши режалаштирилган. Уларнинг ишга тушиши ферроқотишмалар тайёрлаш бўйича Қозоғистонни дунёда иккинчи ўринга олиб чиқади. Қосимўмарт Тўқаев инвестиция жалб этиш аҳамияти ва «Шинам мактаб» лойиҳаси сифатли рўёбга чиқарилиши лозимлигини таъкидлади.

Асайин Байханов, Павлодар вилояти ҳокими:

- Бундан ташқари, Президентга Иртиш дарёсида янги кўприк қуриш топшириғи бажарилгани, аэропорт реконструкция қилингани, Экибастуз ГРЭС-1 ишлаб чиқариш қуввати оширилганини айтдим.

Абдумалик Сарманов таржимаси