Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда
Қозоғистон ва Россия муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбатдошлар
олий даражада эришилган савдо-иқтисодий ва энергетика соҳасидаги келишувларнинг
тўла-тўкис рўёбга чиқарилиши, Владимир Путиннинг Астана шаҳрига қиладиган давлат ташрифини тўлақонли ва
мукаммал ташкил этиш лозимлигини
таъкидлашди.
Давлат раҳбарлари халқаро муносабатлар кун тартибида турган долзарб масалаларни
муҳокама қилишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС
саммитига таклиф
этилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси