Биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонун тасдиқланди

Биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонун тасдиқланди

Мажилис биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади. Аввалроқ у тегишли органлар, етакчи лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказлари вакилларига тақдим этилган, қўмитанинг 2 та кенгайтирилган йиғилиши ўтказилган. Қонун бандларини мувофиқлаштириш учун ҳужжат жиддий таҳрирдан ўтказилди. Янги ўзгаришлар бор. Энди санитария-эпидемиология қоидалари тўла бажарилишини таъминловчи тегишли органлар патоген биологик агентлар билан ишлаш бўйича малакавий талаблар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Янги қонун лойиҳасига кўра, биологик таҳдид пайдо бўлган тақдирда дори-дармон ва тиббий анжомларни рўйхатга олиш ишлари жадаллаштирилган тартибда амалга оширилади. Шуни айтиш лозимки, жами 14 та қонуний ҳужжатга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Дархан Минбай, Қозоғистон Республикаси Мажилис депутати:

- Биринчи марта Қозоғистонда биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонун қабул қилиняпти. У 32 модда ва 8 бўлимдан иборат. Қонундан кўзланган мақсад – аҳолини биологик таҳдидлардан ҳимоя қилиш. Масалан, бизда қадимдан ўлат, безгак ва бошқа касалликлар ўчоқлари мавжуд бўлган ҳудудлар бор. Ёнғиндан сўнг, сув билан, ҳаво орқали ёки турли жониворлар воситасида тарқаладиган касалликлар бор. Ҳатто импорт товар орқали ҳам келиши мумкин. Бу қонун халқни хавф-хатардан қўриқлаш учун қабул қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси