Қозоғистон Президенти Россия Ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик руҳида ривожланиб бораётган икки тарафлама муносабатлар равнақ топаётганини таъкидлаб ўтди. Учрашувда эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ва асосий соҳалардаги шерикликни келгусида ҳам мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга май ойи охирларида бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Сергей Лавров айтишича, фаол иш олиб борилмоқда, ўзаро ҳамкорликнинг барча асосий масалалари ҳукуматлар даражасида ишлаб чиқилмоқда. Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро масалалар борасида фикр алмашди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

