Қозоғистон ва Франция сув соҳасида кадрлар тайёрлайди

Қозоғистон ва Франция сув соҳасида кадрлар тайёрлайди

Қозоғистон  Франция билан бирга сув соҳасида мутахассислар тайёрлайди. Тегишли вазирлик Бешинчи республика вазирлиги билан ушбу масалани муҳокама қилди. Шу жумладан, томонлар «Абай-Верн» стипендия дастури доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Натижада, магистрант ва докторантлар Францияда бепул ўқиш имкониятига эга бўлади. Таъкидлаш лозимки, 2024 йил бошида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун Қозоғистонга Франциядан экспертлар ташриф буюради.

Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Биз сув захиралари бўйича мутахассислар тайёрлашда фаол ҳамкорлик қилишни истаймиз. Олий таълим, илмий ишлар, ишлаётган ходимлар малакасини ошириш каби шаклларда қўшимча билим олиш режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.