Минтақаларга сафар якунлари маълум қилинди

Минтақаларга сафар якунлари маълум қилинди

Қозоғистон Парламентининг Юқори палатаси депутатлари  минтақаларга қилинган сафар натижаларини маълум қилди. Эслатамиз, йил аввалида сенаторлар жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Палата спикери Маулен Ашимбаев таъкидлаганидек, олдинда турган фаолият давомида қишлоқ ва туманлар аҳолиси кўтариб чиққан барча муаммолар ҳисобга олиниши ҳамда улар ечими албатта топилиши шарт.

 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:

- Жорий йилнинг илк кунларини минтақаларда бўлиб, жамоатчилик билан учрашишдан бошладик. Аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни тингладик, улар ечимини муҳокама қилдик. Энди сенаторлардан муҳим муаммолар борасида депутатлик сўровларини кутамиз. Бундан ташқари, кўтарилган масалалар Парламент тингловлари, шунингдек, Ҳукумат соатларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида ҳам аксини топади.

 

Сенат Бюроси йиғилишида Маулен Ашимбаев иштирокчилар диққатини Давлат раҳбарининг «Egemen Qazaqstan» газетасига берган интервьюсида белгиланган асосий вазифаларга қаратди. У депутатларни Сенатга юборилишини кутиб ўтирмасдан, Бюджет ва Солиқ кодекси лойиҳаларига доир ишларни зудлик билан бошлашга чақирди.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.