Алматида Евроосиё гендер тенглиги муаммолари тадқиқот маркази очилиши зарур. Учинчи Евроосиё аёллар форуми доирасида Қозоғистон делегацияси ана шундай таклиф билан чиқди. Салкам юзта мамлакат вакиллари иштирокида такшкил қилинган анжуман Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаяпти.
Лаззат Рамазанова, Қозоғистон Республикаси Президенти Қошидаги Аёллар ва оила—демография сиёсати миллий комиссии раиси:
- Гендер ташаббусларини қўллаб-қувватлаш сиёсатида тизимлилик кузатилмаяпти. Билимларимизни, малакаларимизни ташкиллаштириш, Гендер маърифати Марказий Осиё маркази очиш вақти келди. Бунинг учун Қозоғистонда очилган БМТ минтақавий хаби жуда қулай. Ушбу хаб доирасида энг яхши амалиётларни тўплаш мумкин.
Мамлакатимизда аёллар иқтисодиётда, сиёсатда, ижтимоий соҳада кенг иштирок этади. Қозоғистон аёллари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизини шакллантиради. Қарорлар қабул қилиш даражасида ҳам етакчи аёлларнинг улуши катта. 30 фоизли гендер квотаси киритилганидан буён сўнгги сайловларда маҳаллий ваколатли органлардаги депутат аёллар сони икки марта ошди. Давлат хизматчилари қаторида аёллар 60 фоизни ташкил қилади.
Ольга Перепечина, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Молия ва бюджет бўйича қўмитаси раиси:
- Пандемия шароитида биз аёлларнинг хизмати қанчалик катталигини кўрдик. Таълим, Соғлиқни сақлаш соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг 80 фоизини аёллар ташкил қилади. Бугунги мураккаб даврда улар саломатлигимиз учун ҳам, болалар тарбияси учун ҳам масъулиятни зиммасига олди. Давлат раҳбарининг мажмуавий қўллаб-қувватлаш дастури ижтимоий соҳада маошни икки икки ярим марта ошириш имкониятини берди.
Афғонистон аёллари тақдирига алоҳида эътибор қаратилди. Форум иштирокчилари ушбу давлатга гуманитар ёрдам юборишга чақиришди.
Абдумалик Сарманов таржимаси