Қозоғистон ва Покистон иқтисодий алоқаларни ривожлантиради

Қозоғистон ва Покистон иқтисодий алоқаларни ривожлантиради

Қозоғистон ва Покистон ўртасида товар айланмаси фаол ўсиб боряпти. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг 11 ойи давомида бу кўрсаткич 100 миллион долларни ташкил қилди. Бу эса 2024 йилнинг тегишли даврига нисбатан икки марта кўп. Мамлакатимиз экспорти 5 марта ошди ва 56 миллион долларга етди. Ҳозирча Покистонга сотилаётган маҳсулотнинг 94 фоизи — нефть. Шунингдек, ёрмалар, сули етказиб берилади. Бу давлатдан картошка, дори-дармонлар, трикотаж харид қилинади.

Давлатлар логистика ва транзит соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Қозоғистон Хитой - Покистон иқтисодий йўлаги орқали Гвадар портига чиқиш имконига эга. Шу тариқа, мамлакатимиз глобал савдо йўналишларидан фойдалана олади. Марказий Осиё бўйича эксперт, Покистон Замонавий тиллар миллий университети халқаро алоқалар бўлими раҳбари Сарват Рауф маълум қилишича, ҳар иккала давлат транспорт-логистика марказлари сифатида мавқеини мустаҳкамлаш ниятида. Шу сабабли, Астана — Исломобод боғланиши соҳада асосий ўрин тутиши мумкин.

Сарват Рауф, Марказий Осиё бўйича эксперт /Покистон/:

- Ипак йўлининг иқтисодий камари ишлаб турибди. Қирғизистон орқали Хитойга, кейин денгиз портига чиқиш имкони мавжуд. Покистон учун эса юк оқими ортиши порт инфратузилмалари самарали ишлаши, янги логистика имкониятлари дегани. Ипак йўлининг иқтисодий камари салоҳиятидан фойдаланиш Марказий Осиё давлатларига ҳам, Покистонга ҳам фойдали.

Абдумалик Сарманов таржимаси