2022 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонга 14,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 28 фоизни ташкил қилди. Сармоя асосан Нидерландия, АҚШ, Швейцария, Бельгия, Россия, Сингапур, Хитой, Жанубий Корея, Франция ва Буюк Британиядан келди. Марказий коммуникациялар хизматида берган брифингида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров жорий йилда Қозоғистонга келган бевосита хорижий инвестициялар ҳажми салкам икки марта – 24 миллиард долларгача ўсишига умид билдирди. 7 йилдан кейин бу кўрсаткич 150 миллиард долларга етиши режалаштириляпти. Бугунги кунда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилларихорижда инвестициялар юзасидан фаол ишлаяпти. Йил бошидан буён уч мингдан зиёд компания раҳбарлари билан музокара ўтказилди.
Алмас Айдаров, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари:
- Бошқа вазирликлардаги ҳамкасбларимиз иштирокида марказлашган шаклда жами 2 минг 700 учрашув ташкил қилинди. Яъни, ҳар бир соҳа вакиллари қизиқиш билдирган сармоядорлар билан суҳбатлашди. Шундан кейинги жараёнлар йўлга қўйилган. Бирга ишлаш ниятидагилар учун минтақаларга сайт-визитлар ташкил қилинади, лойиҳалар минтақа раҳбарлари билан муҳокама қилинади. Жорий йилда камида 40 лойиҳа рўёбга чиқарилади. 36 лойиҳа фойдаланишга топширилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси