Давлат раҳбари «Байтерек» холдинги раҳбарини қабул қилди

Давлат раҳбари «Байтерек» холдинги раҳбарини қабул қилди

Агросаноат мажмуаси субъектлари эса 522 миллиард тенгега молиялаштирилди. «Байтерек» миллий бошқарув холдинги» ҲЖ бошқарув раиси президент  Қосим-Жўмарт Тўқаевга шундай ҳисобот берди.

Қанат Шарлапаев, «Байтерек» миллий бошқарув холдинги» ҲЖ бошқаруви раиси:

– 2022 йилда холдинг рекорд даражада даромад олди ва 50 мингта ўрта ва кичик бизнес лойиҳасига кўмак кўрсатди. Холдинг ипотека лойиҳалари ёрдамида 80 мингдан зиёд фуқаро яшаш шароитини яхшилади. Қабул давомида Давлат раҳбари халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга оид топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси