Қозоғистон ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилади. Томонлар қўшма корхоналар сонини кўпайтириш ниятида. Ветеринария ва уруғчиликка алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзаро ҳамкорлик товар айланмасини оширишга ёрдам беради, зеро, Қозоғистон экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти масаласида катта салоҳиятга эга. Шу билан бирга, томонлар мунтазам фикр алмашиш, агробизнес ривожини кузатиб бориш ниятида. Бунинг учун қўшма қишлоқ хўжалиги қўмитаси тузилади. Ҳар йили ўтказиладиган йиғилишларга бизнес вакиллари, мутахассислар таклиф этилади. Алмати шаҳрида ўтказилган Agroworld Qazaqstan кўргазмасида тегишли меморандум имзоланди.
Ян Кейс Худ, Нидерландия қироллиги қишлоқ хўжалиги, табиат ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати вазири ўринбосари:
– Жорий йилда нидерландия кўргазмада ҳамкор давлат сифатида иш олиб борди. Бу ерда Голландиянинг 25 та етакчи компанияси тақдим этилган. Бу эса бизнинг халқаро ҳамкорлик, билимлар алмашиш, барқарор қишлоқ хўжалигини юритиш тамойилларига содиқлигимизни кўрсатади. Компаниялар долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича катта тажрибага эга. Биз Қозоғистонда барқарор қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш бўйича ҳамкорлик қилиш имконияти берилишини сабрсизлик билан кутяпмиз.
Қозоғистон ва Нидерландия ўртасида агросаноат соҳасида товар айланмаси анча кенгайди ва жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 62 миллион долларга етди. Бу эса 2022 йилнинг шу даврига нисбатан учдан бир марта кўп. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индексига кирувчи 113 та давлат ичида 32-ўринда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.