Қозоғистон Президентининг Сербияга ташрифи бошланди

Қозоғистон Президентининг Сербияга ташрифи бошланди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Сербияга расмий ташрифи бошланди. Ҳавода Давлат раҳбари самолётини кутиб олувчи томон ҳарбий ҳаво кучлари қирувчилари кузатиб борди, Белград аэропортида эса Қосим-Жўмарт Тўқаевни мамлакат Президенти Александр Вучич кутиб олди. Таъкидлаш лозимки, томонлар олий даражада музокаралар ўтказади. Президентлар икки давлатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилади. Қатор шартномалар имзоланиши кутиляпти, Сербия Бош вазири Милош Вучевич билан учрашув режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, куни-кеча Белграддаги 168-метрли минора Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ташрифи шарафига Қозоғистоннинг осмон рангидаги байроғи тасвири билан безатилди. Бир ой аввал очилган бу минора Сербия пойтахтининг янги тимсолига айланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси