Иншоот деворига хорижда қолган буюк қозоқ арбоблари қабри тупроғи солинган капсулалар қўйилади. Шу жумладан, файласуф ал-Форобий, лашкарбоши Култегин, жорий йилда Қозоғистон ва Миср биргаликда 800 йиллик юбилейини нишонлаётган султон Бейбарс қабридан тупроқ келтирилади. Мазкур сана арафасида мамлакатда симпозиумлар, кўчманчилар миллий ўйинлари бўйича турнирлар ташкил қилинади. Бундан ташқари, Қоҳира Ислом санъати музейи кўчма кўргазмаси очилади. Қозоғистонда султон Бейбарс тасвири туширилган почта маркаси чоп этилади. Қўстанай вилоятида бунёд этилаётган туристик мажмуада ҳам унинг хотираси абадийлаштирилади.
Сапар Исқақов, «Аждодлар изидан» илмий экспедицияси бошлиғи:
– Султан Бейбарс 17 йил давомида араб давлатларини, ислом дунёсини салбчилар ва монгол истилочиларидан ҳимоя қилган. Бу давлатларда шу кунгача унинг хотирасини эъзозлашади. Қозоқларнинг хорижда дафн этилган буюк аждодлари кўп. Афсуски, уларнинг мамлакатимиз юксалишига қўшган ҳиссасини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз. Ишларимиз туфайли халқимиз дунёқарашини кенгайтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси