«Астана Опера» артистлари нуфузли танлов ва фестиваллар ғолиби

«Астана Опера» артистлари театр мавсуми бошланганидан буён 28 та нуфузли халқаро танлов ва фестиваль ғолиби бўлди. Эслатамиз, карантинга қарамай, қисман онлайн-форматга ўтган бўлса-да, театр соҳасидаги беллашувлар давом этмоқда. «Астана Опера» театри директори айтишича, қозоғистонлик артистлар ўзининг юксак касб даражасини тасдиқлади. Шуни ҳам айтиш керакки, мукофот соҳиблари қаторида яккахонлардан ташқари, оркестр мусиқачилари, концертмейстерлар ҳам бор. Театрда саккизинчи мавсум авжида. Узоқ давом этган танаффусдан сўнг яна аншлаглар давом этяпти. Ғолиблар фикрича, ушбу ютуқлар янада самарали ишлаш учун илҳом бахш этади.

ҒАЛИМ АХМЕДЬЯРОВ, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ, ҚОЗОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ:

- Албатта, сермазмун театр ҳаётини танловлар билан уйғунлаштириш осон эмас. Лекин яккахонларимиз ҳар йили юксак касб малакасини тасдиқлаётгани мамнун қилади. Театр мавсумининг иккинчи қисми бундан ҳам сермаҳсул бўлишига умид қиламиз. Шинавандаларимизни театримиз артистларининг илҳомлантирувчи ғалабалари ҳақидаги хабарлар билан кўп марта севинтиришимизга ишонаман.