Замонавий қозоқ адабиёти асосчиларидан бирининг 130 йиллик юбилейи арафасида Сакен Сейфуллин музейи янги экспонатлар билан бойиди. Улар сиёсат ва жамоат арбобининг қисқа, аммо ёрқин умри ҳақида қўшимча маълумотлар беради. Музей директори таъкидлашича, кўп йиллик тадқиқотлар натижасида шоирнинг шахсий буюмлари, тарихий ҳужжатлар, 1922 йилда, Сакен Сейфуллин республика Халқ комиссарлари кенгаши раиси лавозимида ишлаганида қабул қилинган Ер кодекси архивга келтирилди. Унинг миллий авиацияни ташкил этиш ва Қозоғистондаги дастлабки авиарейсларни ташкил этиши ҳам алоҳида эътибор жалб қилади. Таъкидлаш лозимки, ушбу санада Астанада адабий кеча уюштирилди. Иштирокчилар Сакен Сейфуллин асарларини ўқишди, улар асосида саҳналар намойиш этишди.
Марат Абсеметов, Сакен Сейфуллин музейи директори:
- Қозоғистондаги йирик ташкилотларда, таълим даргоҳларида Сакен Сейфуллиннинг юбилейи нишонланяпти. Жорий йилда музей экспозицияси кенгайди. Масалан, қизиқ экспонат — Сакенга тегишли бўлган кофемайдалагич топилди. У 1928 йилда, Қизил Ўрдада педагогика институтида ректор бўлиб ишлаганида кофе ичишни ёқтирган, унга хизмат қилган кофемайдалагич сақланиб қолган.Сакен Сейфуллин атиги 44 йил яшади, лекин ватани ва халқи тарихида ёрқин из қолдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.