Алматида уруш
йилларида қозоғистонликлар кўрсатган жасорат ҳақида янги картиналар суратга олиниши режа қилиняпти. «Казахфильм» киностудиясида лойиҳалар тайёрланди, улар қўллаб-қувватланиши
билан томошабинлар яна афсонавий Раҳимжон Қўчқорбоев, Хиваз Доспанова ва бошқа қозоқ қаҳрамонлари тўғрисида тўлиқ
метражли бадиий
картинани томоша қилиши мумкин. Ижодий гуруҳ тарихнинг янги саҳифаларини очиш, ўша даврларга хос муҳим, лекин оммага
маълум бўлмаган фактлар ҳақида сўз юритишни мўлжаллаган. Ушбу фильмлар
ғалаба учун курашган, жасорати ҳозирга қадар сояда
қолиб келаётган шахслар хотирасини сақлаб қолиш имконини беради.
Бекбўлат Шекеров, «Казахфильм» киностудияси бош муҳаррири:
- Биз
урушнинг ҳеч ким билмаган томони – тўрт нафар танкчи қиз ҳақида бир лойиҳа
тайёрладик, улар борасида 1944 йилда «Совет Қарағандиси» газетасида ёзилган. Битта танк экипажида бўлган шу тўрт танкчи номидан
ташқари ҳеч нарса маълум эмас.
Айтиш керак, уруш йилларида Алмати киносаноат марказига айланган. «Мосфильм» ва «Ленфильм» шу ерга эвакуация қилинган, 1941 йилнинг сентябрида
янги Марказий Бирлашган Киностудия барпо этилган. Уруш бошланганидан тугаганига қадар лойиҳалар устида фаол иш олиб
борилган. Ўз юртини ҳимоя қилган аскарлар жасорати ҳақидаги
энг машҳур фильмлар шу ерда суратга олинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

