Жетисуда оммавий дўмбира ижроси бўйича янги рекорд ўрнатилди

Жетисуда оммавий дўмбира ижроси бўйича янги рекорд ўрнатилди

Қозоғистонда бир вақтдаги оммавий дўмбира жроси бўйича янги рекорд ўрнатилди: Жетису вилоятида беш минг нафар ижрочи бир жойга тўпланди. «Укили дўмбира» тадбирида турли ёшдаги профессионал мусиқачилар ва ҳаваскорлар қатнашди. Бақтибай куйлари ва Абдимўмин Желдибаевнинг «Олифта эрка»сини ижро этишди. Ҳафта давомида минтақада байрам тадбирлари - кўргазмалар, концерт ва қозоқ санъатига бағишланган ижодий кечалар ўтказилади.


Бахитжан Тастулеков, Қозоғистон рекордлар китобининг расмий вакили:


- Бундай тадбир биринчи марта Атирауда ўтказилди, унга 1 минг 37 ижрочи тўпланди. Уральскда 1 минг 700, Астана, Туркистон ва Руднийда уч минг нафардан зиёд қатнашчи жамланди. Бугун эса Талдиқўрғанда кенг кўламли тадбир ташкил қилинди. Биз миллий рекордни қайд этдик, у Қозоғистон рекордлар китобининг келгуси нашрига киритилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси