Астанада БССТ Европа минтақавий қўмитаси сессияси ўтяпти

Астанада БССТ Европа минтақавий қўмитаси сессияси ўтяпти

Астанада БССТ Европа минтақавий қўмитаси 73-сессияси ўтяпти. Қозоғистон  бундай тадбирни Марказий Осиёда биринчи бўлиб ўз ҳудудида ташкил қилди. Тадбирда жаҳоннинг 50 нафардан зиёд экспертлари қатнашяпти. Улар соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қиляпти. Жорий сессия тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, эпидемияларга қарши кураш, пандемия оқибатлари ва микробларга қарши препаратларга чидамли штаммлар пайдо бўлиши масалаларига бағишланган. 

Ханс Клюге, БССТ Европа минтақавий қўмитаси директори:
- Биз кўтараётган яна бир муҳим масала бор. Бу – мигрантлар саломатлигини асраш муаммоси. Чунки дунёдаги қочқинларнинг 36 фоизи шу кунларда Европада эканлиги маълум. Биз уларнинг саломатлигини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси.