Қозоғистонда ер ости сув захиралари ўрганиляпти

Қозоғистонда ер ости сув захиралари ўрганиляпти

Қозоғистонда энг йирик 5 та ер ости сув захиралари аниқланди. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги берган маълумотга кўра, улар аҳоли ва саноатни оби-ҳаёт билан таъминловчи асосий манбалар ҳисобланади. Кўкжиде, Алмати, Талғар, Мерки ва Кенқияқ сувлари минтақаларнинг барқарор ривожланишига хизмат қиляпти, аҳоли турмуши сифатини яхшиланишини таъминлаяпти. Вазирликда таъкидлашларича, мазкур манбалар Алмати шаҳри, Алмати ва Ақтўбе вилоятларини сув билан таъминлашда асосий ўрин тутади.


Қарлиғаш Нуриханова, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги Ер ости сувларини назорат ва мониторинг қилиш бошқармаси раҳбари:

Бугунги кунда ер ости сувларининг умумий захираси йилига 15,7 куб километрни ташкил қилади в год. Бундан ташқари, ер ости сувлари дарё ва кўлларни тўйинтирган ҳолда экологик мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Ҳозир ишлатилаётган сувнинг 95,8 фоизини ер юзасидаги манбалар беради. Фақат 4,2 фоизи ер ости сувларига тўғри келади. Ичимлик сувнинг 60,5 фоизи ер юзасидан, 39,5 фоизи ер ости сувларидан олинади. Сув тақчиллигини бартараф этишда ер ости сувларидан самарали фойдаланиш ўта муҳим қадам бўла олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.