Халқаро Euronews телеканали янгиликлари қозоқ тилида ҳам берилади. Дастлаб дастурлар «YouTube»да, кейинроқ телевидение орқали намойиш этилади. Халқаро янгиликлар, асосий мавзулар ва экран графикаси Қозоғистон аудиториясига мослаштирилади. Материалларнинг бир қисми асл талаффузни сақлаб қолади ва қозоқ тилидаги субтитрлар билан бирга қўйилади. Кейинчалик барча кўрсатувлар давлат тилида берилиши режалаштирилган. Президент Euronews каналининг қозоқ тилида янгиликлар тарқатишини олқишлади ва буни «ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси», деб атади. Педро Варгас Давид Марказий Осиёдан биринчи бўлиб қозоқ тили медиа тармоққа киритилишини маълум қилди. Бундан ташқари, «Euronews» раҳбари мамлакат халқини янги Конституция қабул қилиниши муносабати билан табриклади, Асосий қонунда акс этган тамойиллар ва қадриятлар мамлакат раҳбариятининг янада кучли ва илғор давлат қуришга интилишини кўрсатишини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси
