Қозоғистон Миллий банкининг янги коллекция тангалари сотиляпти

Қозоғистон Миллий банкининг янги коллекция тангалари сотиляпти

Коллекция тангалари савдога чиқарилди. Қозоғистон миллий банки берган маълумотга кўра, улардан бири - AI•KÚN, иккинчиси эса қор барси тасвири туширилган сувенир блистер жамламаси кўринишида тайёрланган. AI•KÚN 925-пробали кумушдан замонавий технологиялардан фойдаланиб қуйилган. Танга номинали - 500 тенге, жами 3 мингта чиқарилган. «Қор барси» эса муомалага чиқариладиган 1, 2, 10, 20, 50, 100 ва 200 тенге номиналида. Адади - 30 минг нусха.

 

Алмат Басенов, Қозоғистон Республикаси Миллий Банки Бош Дизайнери:

- Ой ва кун - Ай-кун. У «Сеҳрли тимсоллар» туркумининг давоми бўлиб,  фақат кўчманчилар тамаддунигина эмас, дунёда мавжуд бўлган барча халқларнинг оммалашган тимсолларни ўзида акс эттиради. Осмонимизда мана шундай ёрқин нур манбалари бор экан, одамлар улар тимсолини илоҳийлаштирмаслиги мумкин эмасди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.