Қозоғистон Президенти Осиё
тараққиёт банки раҳбари Масато Кандани қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича,
сўнгги 30 йил давомида ОТБ мамлакатимизга умумий қиймати 7 миллиард долларга
тенг 170 тадан зиёд инфратузилмаларни модернизациялаш лойиҳаларини рўёбга
чиқаришда ёрдам берди. Давлат раҳбари келгуси йилларда Қозоғистонда иқтисоднинг
асосий соҳаларида қатор йирик лойиҳалар рўёбга чиқарилишини кўрсатиб ўтди. Масато
Канда ОТБ мамлакатимиз билан ҳамкорликни кенгайтиришни устувор йўналишлар
қаторида кўришини таъкидлади. Банк уй-жой қурилиши, фавқулодда вазиятларни
бошқариш, бошқа стратегик муҳим соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштиришга ёрдам
бериш ниятида. ОТБ президенти Қозоғистоннинг рақамли технологиялардаги ва ўта
муҳим минераллар қазиб олишдаги
ютуқларини алоҳида кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

