Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев Қирғизистон Жўғўрку Кенеши раиси Марлен Маматалиев билан парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Парламентимиз юқори палатаси раиси олий даражадаги ишончли ва дўстона мулоқот туфайли икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилганини, икки давлат раҳбарларининг ташаббусларини қонунлар билан қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Томонлар Астана шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши якунлари юзасидан фикр алмашди. Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини хавфсиз шаклда жорий этиш учун ягона ҳуқуқий база шакллантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Маулен Ашимбаев Қозоғистонда амалга оширилган ўзгаришлар, шу жумладан, Конституциявий ислоҳотлар ҳақида гапирди. Ўз навбатида, Марлен Маматалиев Қозоғистонда амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

